Исроил делегацияси ўт очишни тўхтатиш келишуви, шунингдек, Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Газетанинг таъкидлашича, аввалги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани учун Ҳамас гуруҳи вакиллари ҳам Доҳага келишга рози бўлган.