Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Ғазода бошлаган геноцидни Ғарбий Соҳилда якунламоқчи - Фаластин

Исроил Ғазода бошлаган геноцидни Ғарбий Соҳилда якунламоқчи - Фаластин

Фаластин раҳбарияти Исроилнинг Ғарбий Соҳил шимолий қисмига қарши ҳужумларини қоралади.

Матбуот котиби Набил Абу Рудейна Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги "вайронкор тажовузини" кескин танқид қилди.

Унинг айтишича, Исроил ҳарбий кучлари уй-жойлар ва маҳаллаларни портлатиб, инфратузилмани, айниқса Женин, Тулкарем, Тубас ва Фаръада тизимли равишда йўқ қилмоқда.

Расмий Vafa ахборот агентлиги хабар беришича, матбуот котибининг огоҳлантиришига кўра, Исроил Ғазода бошлаган "геноцид"ни Фаластин маҳаллаларига бостириб кириш, аҳоли пунктларини кенгайтириш ҳамда босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги фуқароларни ўлдириш ва ҳибсга олиш орқали якунлашга уринмоқда.

Киритилди: 21:48 24.02.2025. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!