Исроил шанба куни 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади.
Бу ҳақда ХАМАС баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, улар орасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган тўққиз киши ҳам бўлади.
"Эртага, шанба куни айирбошлаш битимининг тўртинчи партияси доирасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 9 нафар ва узоқроқ муддатга ҳукм қилинган 81 нафар маҳбус озод қилинади”, — дейилади хабарда.