Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Эронга зарба беришга тайёргарлик кўрилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Исроил Эронга зарба беришга тайёргарлик кўрилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Исроил Ташқи ишлар вазири АҚШнинг салбий муносабатига қарамай, Эронга зарба беришга тайёргарлик кўрилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Мен Исроилнинг ҳарбий-сиёсий ҳукумати аъзосиман, барча ёпиқ учрашувларда қатнашаман ва бундай қарорга келинганини эслай олмайман. Аммо Исроил Эронга ядро қуролини қўлга киритишга йўл қўймаслик мақсадига содиқдир. Агар бу мақсад дипломатик йўл билан амалга ошса, бу биз учун ҳам мақбул ҳисобланади", — дея таъкидлади Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Тhe Daily Telegraph'га берган интервюсида.

Аввалроқ Reuters агентлиги ва Тhe New York Times нашри манбаларига таяниб, Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Эроннинг ядро объектларига зарба беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар қилган эди. Улар, шунингдек, Қўшма Штатлар бу қадамни қўллаб-қувватламаслигини билдирганини қайд этишганди.

Шу билан бирга, 19 апрел куни Римда АҚШ ва Эрон ўртасидаги Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан билвосита музокараларнинг иккинчи босқичи якунланди. Томонлар музокараларни 26 апрел куни давом эттиришга келишиб олишди. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи музокаралар яхши давом этаётганини маълум қилди.

Киритилди: 17:25 20.04.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!