Исфаҳон шаҳридаги центрифуга ишлаб чиқариш иншоотига зарба берилди, бу Эрондаги ҳужумга учраган учинчи ядровий иншоот ҳисобланади, деди МАГАТЭ раҳбари.
Исроил армияси эса Исфахон шарқида жойлашган ядровий иншоотга зарба бериб, уни бутунлай вайрон қилди, деб хабар бермоқда ЦАХАЛ.
Рафаэл Гроссининг сўзларига кўра, ҳужум қилинган ҳудудда ядровий материал йўқ, шунинг учун бу зарба радиологик оқибатларга олиб келмайди.
Қайд этилишича, бу объектда кейинчалик ядровий қурол ишлаб чиқариш учун уранни қайта ишлаш ишлари олиб борилган.