Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил бош вазири “яроқсиз” овқатдан заҳарланди

 Исроил бош вазири “яроқсиз” овқатдан заҳарланди

"Бош вазир Бинямин Нетаняҳу 20 июл куни “яроқсиз ёки бузилган” озиқ-овқатдан заҳарлангач, ичак яллиғланиши билан касалланди. Нетаняҳу келгуси уч кун давомида уйида дам олади, бироқ давлат ишларини ўша ердан туриб давом эттиради", дейилади Исроил ҳукумати баёнотида.

The Jerusalem Post нашрига кўра, бош вазир “давлат ишларини уйдан туриб олиб бориши” у душанба ва сешанба кунларида белгиланган жиноят ишлари бўйича суд мажлисларида иштирок эта олмаслигини англатади. Суд тингловлари энди фақат сентябр ойида, судлар таътилдан қайтгач, давом эттирилади.

Якшанба куни кечга бориб, Бинямин Нетаняҳунинг адвокатлари суддан унинг шу ҳафтага белгиланган гувоҳлик бериш сессиясини расман бекор қилишни ҳам сўраган. Нетаняҳу жамоаси унинг кўрсатмасини чоршанбага кўчиришни таклиф қилган.

Киритилди: 21:03 21.07.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!