Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил бомбардимонидан кейин Сана аеропортида парвозлар тўхтатилди

Исроил бомбардимонидан кейин Сана аеропортида парвозлар тўхтатилди

Исроил бомбардимонидан кейин Сана аеропортидаги барча рейслар кейинги огоҳлантиришгача тўхтатилди. Бу ҳақда Яманнинг “Ансоруллоҳ” (хусийлар) ҳаракати назоратидаги Сана аеропорти директори Холид аш-Шайф маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аеропортга катта зарар етган, зарар эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, камида 500 миллион долларни ташкил этади.

"Душман Исроил Сана аеропортига икки турдаги вайрон қилувчи кучга эга ракеталар билан ҳужум қилди. "Қўниш йўлакларига тўртта ракета зарбаси берилди”, деди у ҳусийлар назоратидаги Ал-Масираҳ телеканалига.

Исроил йўловчи заллари ва терминалдаги барча жиҳозларни ишдан чиқарди, логистика биносини бутунлай вайрон қилди, дея қўшимча қилди Ал-Шайф.

Унинг таъкидлашича, аеропортда ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаган ва Исроилнинг зарба беришга асослари йўқ.

Ал-Шайф, шунингдек, ҳужум оқибатида юзага келган ёнғин тезда ўчирилганини айтди. "Yemen Airways авиакомпаниясига тегишли учта йўловчи самолётини йўқотдик. Фақат биттаси қолди, у Иордания пойтахти Амманда жойлашган. Аеропортни вақтинчалик бошқариш учун муқобил вариантларимиз бор, лекин уни аввалги ҳолатига қайтариш узоқ вақт талаб этади", — деди аеропорт директори.

Исроил аввалроқ Яманнинг ҳутийлар назорати остидаги пойтахти Сана шаҳрига берилган ҳаво ҳужумлари халқаро аеропортни бутунлай ишдан чиққанини айтган эди.

Киритилди: 15:15 07.05.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!