Исроил Мудофаа Кучлари Бейрутнинг жанубий чеккасидаги Даҳияга 26-зарбалар тўлқинини якунлади ва “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлик маркази ва дронлар сақланадиган омборга зарба берди.
Исроил армияси матбуот котиби бу ҳақда баёнот берди.
"Операция бошланганидан бери Даҳия ҳудудида йигирма олтита зарба тўлқини амалга оширилди. Исроил армияси Бейрутдаги “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлик марказлари ва Ҳизбуллоҳ ҳарбий инфратузилмасини ўз ичига олган ўнта кўп қаватли бинога тун давомида зарба берди", дейилади баёнотда.
Тунги ҳужум пайтида “Ҳизбуллоҳ” ижроия кенгашининг қўмондонлик маркази ва дронлар сақланадиган омборга зарба берилгани таъкидланди.