Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил аскарлари зайтун дарахтлари орасида "яшириниб", фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирди

Исроил аскарлари зайтун дарахтлари орасида "яшириниб", фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирди

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти - Фаластин (DCI-P) босиб олинган Ғарбий қирғоқдаги Наблуснинг шарқида жойлашган дўконини ёпаётган пайтда Исроил кучлари томонидан отиб ўлдирилган 16 ёшли ўсмирнинг ҳалок бўлишини қаттиқ қоралади.

Воқеа пайшанба куни тушдан кейин Ғарбий қирғоқнинг босиб олинган Салем шаҳрида иккита ҳарбий машинада ҳаракатланаётган жиноятчи Исроил қўшинлари томонидан содир этилди. Жабрланувчи Абдулхолиқ Мосаб Абдулхолиқ Жабоур ҳарбийларнинг келганини пайқаб, ўзи ишлайдиган кичик дўконни ёпишга киришди.

Бир неча дақиқадан сўнг, у дўконни ёпаётганда кўкрагига ўқ тегиб, олган жароҳатидан вафот этди. DCI-P ташкилотининг маълум қилишича, ўсмирни отган Исроил аскарлари дўкон яқинидаги "зайтун дарахтлари орасига яширинган" ва қариндошларига биринчи ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилган.

Ташкилотнинг вакили Аед Абу Эқтаиш баёнотида шундай деди: "Абдулхолиқ исроиллик аскарлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмагани аниқ эди. Шундай бўлса-да, улар уни беаёв отиб ўлдирдилар. Одатдагидек, фаластинлик болани совуққонлик билан ўлдиргани учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди".

Болалар ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳининг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари жорий йилнинг шу даврига қадар босиб олинган Ғарбий Қирғоқда 24 нафар фаластинлик болани ўлдирган.

Киритилди: 21:22 26.04.2025. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!