Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Исроил асирлигидан озод этилган фаластинликлар жуда оғир аҳволда"

"Исроил асирлигидан озод этилган фаластинликлар жуда оғир аҳволда"

Al-Jazeera: Ғарбий Соҳилга озод этилган [фаластинлик маҳбуслар]нинг ярми касалхонага ётқизилди. Буни биз босиб олинган Ғарбий Соҳилда ҳам, Ғазода ҳам қайта-қайта кузатдик.

Исроил асирлигидан озод этилган фаластинликлар жуда оғир аҳволда. Улар тўйиб овқатланолмаганликларини, оч қолганликларини, сўнгги 15 ой давомида ҳатто гигиена воситаларидан ҳам маҳрум бўлганликларини айтишмоқда. Исроилнинг собиқ миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг буйруғига кўра, уларга фақат ҳар 10 кунда бир дақиқа душ қабул қилишга рухсат берилган.

Улар калтаклашлар, ҳатто озодликка чиқишларининг сўнгги соатларида ҳам шафқатсиз муносабатда бўлинганини таъкидлашмоқда... Уларга оммавий ахборот воситалари билан гаплашмаслик, озодликка чиққанларини ҳеч қандай тарзда нишонламаслик буюрилган.

Агар улар бирон-бир фаолиятни давом эттирсалар, уларга суиқасд қилиш билан таҳдид солишган. Шу сабабли, бугун Рамаллоҳда озодликка чиққанларнинг кўпчилиги ОАВ билан гаплашмагани учун узр сўрашди. Улар назорат остида эканликларини, гапириш учун рухсат берилмаганини очиқчасига айтишди.

Ўша ойлардаги нотўғри муомала туфайли уларнинг соғлиғи аниқ ёмонлашган.

Киритилди: 22:30 15.02.2025. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!