Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудида янги зарбалар сериясини бошлади. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Баёнотга кўра, зарбалар «Ҳизбуллоҳ» ташкилотининг ҳарбий объектларига қаратилган. Ҳужумлар Ливаннинг бир неча ҳудудларида амалга оширилмоқда.
ЦАХАЛ маълумотида айтилишича, ушбу ҳаракатлар «Ҳизбуллоҳ» томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларнинг такрорий бузилишига жавоб сифатида амалга оширилган.