Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил армияси "Ҳизбуллоҳ" артиллерия штаб-квартираси йўқ қилди

Исроил армияси "Ҳизбуллоҳ" артиллерия штаб-квартираси йўқ қилди

Исроил Мудофаа Кучлари Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" артиллерия штаб-квартирасини вайрон қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.

"Исроил армиси Ливан жанубидаги Шмаэли ҳудудидаги "Ҳизбуллоҳ" артиллерия штаб-квартирасига ҳужум қилиб, уни вайрон қилди. Ҳужумдан сўнг, бино ичида қурол борлигини кўрсатувчи иккиламчи портлашлар аниқланди. Ҳужум гуруҳ террорчиларининг ҳудудда эканлиги ҳақида хабар берилгандан сўнг амалга оширилди", дейилади баёнотда.

Бугун Исроил армияси шунингдек, Ливандан Исроил томон ракеталар отилганини хабар қилди, уларнинг баъзилари ушланди, бошқалари эса зарар етказмасдан очиқ жойларга қулади.

Исроил, айниқса, Исроил шимолида "Ҳизбуллоҳ" ҳужумларининг кучайишига тайёргарлик кўраётганини таъкидлади.

"Исроил Мудофаа Кучлари Ливан жанубида операцияларининг кенгайиши ортидан, вазиятни баҳолашга мувофиқ, Ливан ҳудудидан, айниқса, мамлакатнинг шимолий минтақасида мумкин бўлган ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда", дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 08:46. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!