Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Ҳужумлар асосан қочқинлар лагерлари, озуқа ва сув тарқатиш пунктлари, шунингдек тинч аҳоли тўпланган ҳудудларга қаратилган. Сафтави маҳаласида беш киши, Туффах туманида икки киши, Рафаҳ шаҳрининг Шакуш туманида яна икки фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинган. Нусейрат қочқинлар лагерида сув тарқатаётган автомобилга уюштирилган зарба натижасида яна бир фаластинлик қурбон бўлди. Хан-Юнус яқинидаги Маваси ҳудудида дрон ҳужумида чатирдаги бир шахс ҳалок бўлди.

Ғазонинг Зайтун ва Шужоийа туманларида бинолар ва инфратузилмаларга қарши қаттиқ артиллерия зарбалари берилган. Марказий Газода жойлашган "Шева" ва "Хасри" кўп қаватли уйларига ҳам ҳужум уюштирилган, аммо қурбонлар қайд этилмаган.

Ғазо фуқаролик мудофааси вакили Маҳмуд Басальнинг сўзларига кўра, шарқий ҳудудлардаги вазият оғир бўлиб, қутқарув отрядлари ҳали ҳам у ерга етиб боролмаяпти. У у ерда кўплаб ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва вайрона остида қолганлар борлигини маълум қилган.

Киритилди: 17:40 14.07.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!