Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо аҳолисини эвакуация қилиш учун қўшимча йўлак очди

Исроил армияси Ғазо аҳолисини эвакуация қилиш учун қўшимча йўлак очди

Чоршанба куни Исроил мудофаа кучлари фаластинликлар Ғазо шаҳрини 48 соатга тарк этишлари учун қўшимча хавфсиз йўлак очаётганини эълон қилди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Исроил армияси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, коридор ХАМАС гуруҳига қарши операция давомида тинч аҳолини шаҳардан эвакуация қилиш ҳаракатлари доирасида очилган.

Хабар берганимиздек, Исроил 16 сентябрга ўтар кечаси Фаластиннинг Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш мақсадида қуруқликдан ҳужум бошлади.

Киритилди: 18:50 17.09.2025. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!