Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ал-Ақсо масжиди яқинидаги фаластинликларга тегишли биноларни эгалламоқчи

Исроил Ал-Ақсо масжиди яқинидаги фаластинликларга тегишли биноларни эгалламоқчи

Қуддус маъмурияти масжид атрофидаги қарийб йигирмата фаластинлик объектини мусодара қилиш ва маҳаллий аҳолини кўчириш режаси ҳақида огоҳлантирди.

Қуддусдаги Фаластин губернаторлиги Исроил ҳукумати Ал-Ақсо масжиди яқинидаги қарийб 20 та кўчмас мулк объектини мусодара қилишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди. Баёнотда бу қадам «янги мустамлакачилик кескинлашуви» деб аталган.

Губернаторлик маълумотига кўра, Исроил ҳукумати якшанба куни Ал-Ақсо масжиди яқинида жойлашган Боб ас-Силсила ҳудудидаги фаластинликларга тегишли мулкларни мусодара қилиш режасини тасдиқлашга тайёрланмоқда. Режага кўра, аҳолини кўчириш ва посёлкаларни кенгайтириш учун фаластинлик савдо дўконларини ёпиш кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, объектлар қаторига Усмонийлар империяси, Мамлуклар ва Айюбийлар даврига оид 15–20 та бино ҳамда исломий вақф мулклари киради. Боб ас-Силсила ҳудуди Ал-Ақсо масжидига олиб борувчи энг муҳим кириш йўлларидан бири ҳисобланади.

Губернаторликка кўра, бундай ҳаракатлар Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги мавжуд статус-квони ўзгартириш ва ислом динида муқаддаслиги жиҳатидан учинчи ўринда турувчи қадамжо атрофидан фаластинлик аҳолини сиқиб чиқаришга қаратилган. Шунингдек, бу қадам мажбурий кўчиришнинг янги босқичини бошлаб бериши ва тарихий фаластин мулклари устидан назоратни кучайтириши мумкинлиги таъкидланган.

Киритилди: Бугун 09:32. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!