Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Испаниядан Евро-2024 қасоси олинадими? Мбаппе жавоб берди

Испаниядан Евро-2024 қасоси олинадими? Мбаппе жавоб берди

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси ярим финалида Испания терма жамоаси билан бўладиган учрашув ҳақидаги саволга жавоб берди.

Францияликлар Хорватияни икки ўйин натижасига кўра 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этди. Испанлар беллашувида ҳам иш ўйиндан кейинги 11 метрли жарима зарбаларигача бориб етди - "қизил фурия" нидерландиялик рақибларига қараганда аниқроқ чиқди.

Миллатлар лигасининг ярим финал баҳслари июнь ойи бошида бўлиб ўтади.

"Евро-2024 учун реванш? Бу ўтмишда қолди, аммо, албатта, бизнинг мақсадимиз - финалга чиқиш. Биз шундай ўйинларда ўйнашни хоҳлаймиз. Яна бир совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз," - деди Мбаппе интервьюда.

Киритилди: 10:17 24.03.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!