Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 нафарга етди

Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 нафарга етди

Испаниянинг Толедо провинциясида икки поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Кастилия — Ла-Манча минтақаси ҳукумати маълумотларига таяниб, Diario нашри хабар бермоқда.

Дастлабки тергов натижалари ҳодисага инсон омили сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Тахминларга кўра, диспетчерлик маркази оператори қизил сигнал ёниб турганига ва Iryo поезди йўлни тўсиб турганига қарамай, Renfe поезди машинистига ҳаракатни давом эттиришга рухсат берган бўлиши мумкин.

Натижада Renfe поезди ҳаракатсиз турган Iryo поезди билан тўқнашган.

Киритилди: 18:06 28.10.2026. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!