Испаниянинг Толедо шаҳрида икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 64 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
El País нашри хабар беришича, бу ҳақда Испания фуқаролик гвардияси маълум қилган.
«Фуқаролик гвардияси авария оқибатида бедарак йўқолган шахслар бўйича 64 та аризани рўйхатга олди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу маълумотлар йўловчиларнинг қариндошлари томонидан берилган мурожаатлар асосида шакллантирилган.
Фуқаролик гвардияси бедарак йўқолганлар ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун Мадрид, Севилья, Кордова ва Толедо шаҳарларида тўртта махсус пункт ташкил этган. Шунингдек, ходимлар йўқолган шахсларнинг ўзига хос белгилари, чандиқлари ёки татуировкалари ҳақида маълумот тўпламоқда, яқин қариндошларидан эса ДНК намуналарини олмоқда.
Бундан ташқари, ҳодиса оқибатида 98 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилгани хабар қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, авария оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган, 200 нафарга яқин киши жароҳатланган. Мамлакатда 29 октябрдан 31 октябрга қадар умуммиллий мотам эълон қилинган.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Аргентина, Япония, Филиппин, Жанубий Корея ва Хитой фуқаролари ҳам бор.