Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания ва Португалияда электр энергияси таъминоти тикланди

Испания ва Португалияда электр энергияси таъминоти тикланди

Испаниянинг Red Eléctrica электр тармоқлари операторининг маълум қилишича, 29 апрел куни Испанияда электр таъминоти 99 фоизга тикланган.

Португалиянинг тармоқ оператори REN эса 29 апрел тонгида 89 та подстанциянинг 85 таси тармоққа қайта улан ганини билдирди.

Мадрид метроси 29 апрел тонгида ишга тушди, бироқ унинг йўналишларидан бири ҳали ишламаяпти. Барселонада эса учта метро йўналиши ҳали ҳам ёпиқ. Шунингдек, Испанияда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро темирйўл қатнови ҳали тўлиқ тикланмаган.

Испания ва Португалияда электр таъминоти 28 апрел куни кундузи узилиб қолганди. Метро поездлари тўхтади, светофорлар ўчди, телефон алоқаси ва банкоматлар ишламай қолди. Мадрид аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатди, Португалия ва Испаниянинг бошқа аэропортларида эса электр таъминоти узилиши сабабли кўплаб рейслар бекор қилинди. Кенг кўламли узилишга нима сабаб бўлгани ҳали расман эълон қилинмаган.

Киритилди: 12:54 29.04.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!