Бугун 11 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания Трампнинг таҳдиди туфайли фавқулодда саммит чақиради

Испания Трампнинг таҳдиди туфайли фавқулодда саммит чақиради

Испания Бош вазири Педро Санчес пайшанба куни АҚШ божхона тўловини ошириши муносабати билан иқтисодий тармоқ вакиллари билан шошилинч саммит ўтказади, деб хабар тарқатди "El Mundo" газетаси манбаларга таяниб.

Нашр ёзишича,пайшанба куни Санчес Монклоада Трампнинг “тариф таҳдиди”дан жабр кўрган соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказади.

Расмийлар миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун “мавжуд барча воситалар”дан фойдаланишга тайёрланмоқда. Учрашувга қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, виночилик ва металлургия соҳалари вакиллари таклиф этилган.

Саммит олдидан Санчес иш берувчилар ва касаба уюшмалари вакиллари билан ҳам учрашади.

АҚШ Президенти Дональд Трамп қарори билан аввалроқ мамлакат ташқарисида ишлаб чиқарилган автомобилларга 25 фоизлик янги бож 2 апрелдан кучга киришини маълум қилган. Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик тўлов жорий этилган, Хитой маҳсулотлари учун ставка 20 фоиз оширилган.

Бунга жавобан кўпгина давлатлар аллақачон қарши чоралар кўрган ёки шу масалани муҳокама қилишни бошлаган.

Киритилди: 18:45 03.04.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!