Бу Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Амударё қуйи оқимида яшовчи аҳолиси номидан берилган шикоятга асосланган. Шикоятда лойиҳа экологик ва ижтимоий хавф туғдириши, сув оқими камайиши, чўлланиш, шўрланиш кучайиши ва миллионлаб одамлар саломатлигига таъсир қилиши айтилган.
“Чегара билмас дарёлар” коалицияси ГЕС лойиҳасини молиялаштиришни вақтинча тўхтатиш ва хавфларни қайта баҳолашни талаб қилмоқда. Шунингдек, аҳоли фикри инобатга олинмагани, ахборот етарли эмаслиги танқид қилинмоқда.