Гаага трибунали Путин президент лавозимини тарк этмагунча уни суд қилмайди — Euronews.
Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, бу Россия бош вазири Михаил Мишустин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ҳам тегишли. Манбаларга кўра, суд жараёни Путин ўз лавозимини тарк этганидан кейингина ўтказилиши мумкин.
"Ушбу юқори мартабали амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишга айбланувчилар суд залида жисмонан ҳозир бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Россиянинг Украинага бостириб киришни жиноят сифатида тан олмаслиги ва Ғарб билан ҳамкорликка қатъий қарши эканлигини ҳисобга олсак, бу даргумон", деб ёзади Euronews.