Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ўз "тузоғи"га илиниб қолди

АҚШ ўз "тузоғи"га илиниб қолди

Хитой АҚШга электроника ва бошқа айрим товарларнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади, бу эса мамлакатлар ўртасида ўзаро божлар жорий этилиши оқибатида америкалик истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШ Халқаро савдо комиссиясининг 2024-йилги маълумотларига асосланиб хабар берди.

Агентлик баҳолашига кўра, Хитой АҚШга ўйин приставкаларининг 90 фоизга яқинини, смартфонларнинг 70 фоиздан кўпроғини ва ноутбукларнинг тахминан 66 фоизини етказиб беради. Бундан ташқари, ХХР мўйқалам ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган бўрсиқ ва бошқа ҳайвонлар жунининг ягона таъминотчиси ҳисобланади. АҚШга импорт қилинадиган тостерлар, электр адёллар, калькуляторлар ва уйғотгич соатларнинг 99 фоиздан ортиғи, шунингдек, соябонлар, термослар, сунъий гуллар ва LED лампаларнинг 90 фоиздан кўпроғи Хитойда ишлаб чиқарилади.

АҚШнинг муҳим минераллар ва нодир ер элементлари соҳасида Хитойга қарамлиги алоҳида эътиборни тортмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитой компаниялари Америка иқтисодиёти учун зарур бўлган скандий ва иттрий етказиб беришнинг қарийб 80 фоизини таъминлаган.

Bloomberg таъкидлашича, Хитой маҳсулотларига бундай юқори даражадаги боғлиқлик америкалик истеъмолчилар ва бизнес учун жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:07 10.04.2025. Ўқилди: 8058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!