Henley & Partners компанияси дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтингини эълон қилди.
Жуда бой 384 500 киши яшовчи Нью-Йорк (АҚШ) ушбу рейтингни бошқармоқда. Мана шу салкам 400 минг кишининг «энг камбағали» 1 млн долларга эга. Рўйхатдагиларнинг 66 нафари — миллиардерлар.
Сан-Франциско «Кремний водийси» билан биргаликда иккинчи ўринда қайд этилди. Бу шаҳарда 342 000 киши расман бой ёки миллионер саналади, миллиардерлар сони эса 82 нафар (Ню-Йоркдан ҳам олдинда).
Бой шаҳарлар (топ-10):
Ню-Йорк (миллионерлар — 384 500 нафар, миллиардерлар — 66 нафар)
Сан-Франциско (342 000 / 82)
Токио (292 300 / 18)
Сингапур (242 400 / 30)
Лос-Анжелес (220 600 / 45)
Лондон (178 000 / 23)
Париж (160 100 / 22)
Гонконг (154 900 / 40)
Сидней (152 900 / 22)
Чикаго (127 100 / 25).