Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой ТИВ Россия армиясидаги хитойликлар ҳақидаги саволга жавоб берди

Хитой ТИВ Россия армиясидаги хитойликлар ҳақидаги саволга жавоб берди

Хитой ТИВ Россия армияси сафида Украинага қарши урушаётган 155 нафар хитойлик ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Линь Цзянь жирналистларнинг шу ҳақдаги саволига "Бизда бу масалада улашадиган ҳеч қандай маълумот йўқ", деб жавоб берди.

"Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Хитойнинг Украина инқирозига нисбатан позицияси объектив ва адолатли. Биз ўт очишни тўхтатиш ва тинч музокараларга кўмаклашишга интиламиз. Бу халқаро ҳамжамият учун ҳам яхши маълум”, — дея қўшимча қилди Цзянь.

Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий Пекин Россия армиясига кўнгилли сифатида бораётган хитойликларга алоқадор эмаслигини билдирганди. Асирга олинган хитойликлардан бири ҳам Россия томонида урушга ҳукумат буйруғи билан эмас, балки ихтиёрий равишда қатнашганини айтган эди.

Киритилди: 20:18 10.04.2025. Ўқилди: 5298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!