Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания ҳудудида электр таъминоти тахминан 50 фоизга тикланди — мамлакат бош вазири Педро Санчес

Испания ҳудудида электр таъминоти тахминан 50 фоизга тикланди — мамлакат бош вазири Педро Санчес

"Электр тармоқлари оператори маълумотларига кўра, электр таъминотининг деярли 50 фоизи аллақачон тикланган. Олдимиздаги вазифа — яқин соатларда таъминотни тиклашни давом эттиришдир. Ҳозирда мамлакатимизга электр энергияси Франция ва Марокашдан етказиб берилмоқда", — дея маълум қилди Испания ҳукумати раҳбари.

Санчес электр таъминоти қачон тўлиқ тикланишини аниқ айтмади ва айрим ишчилар сешанба куни уйида қолишига тўғри келишини қўшимча қилди.

Испания ва Португалиядаги кенг кўламли электр узилишининг аниқ сабаби ҳануз номаълум. Португалия бош вазири Луис Монтенегро "узилиш манбаи Испанияда" эканини айтганди. Педро Санчес эса Испания ҳукумати ҳодиса сабабларини аниқлаш устида ишлаётганини билдирди.

Киритилди: 10:58 29.04.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!