Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания футбол тарихида илк марта мусулмон ўйинчи рўза тутган ҳолда терма жамоа сафида ўйнайди

Испания футбол тарихида илк марта мусулмон ўйинчи рўза тутган ҳолда терма жамоа сафида ўйнайди

Рамазон ойида рўза тутаётган «Барселона»нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал айни пайтда Испания терма жамоаси сафида йиғинда иштирок этмоқда.

Испания терма жамоаси бу каби вазиятга илк бор дуч келмоқда – аввалроқ футболчиларнинг ўйинлари Рамазон ойи билан мос келмаган.

Ламин Ямалга қадар терма жамоа сафида бошқа мусулмон футболчилар – Ансу Фати, Адама Траоре ва Мунир Эл-Ҳаддадий ўйнаган, бироқ уларга Рамазон давомида майдонга тушишга тўғри келмаган.

Испания 20 ва 23 март кунлари Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар Миллатлар лигаси ярим финалига йўлланма учун кураш олиб боради.

Киритилди: 16:58 19.03.2025. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!