Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 40 млн доллар грант ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 40 млн доллар грант ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон халқ таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун 40 миллион долларлик грант ажратади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади.

Таълим муассасаларини замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган.

Вазирнинг Ислом тараққиёти банки раҳбари билан учрашуви натижасида Global Partnership for Education (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:

- республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;

- мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;

- ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;

- инклюзив таълимни ривожлантириш;

- ўқув дастурларини такомиллаштириш;

- мактабгача таълим сифатини ошириш.

Киритилди: 02:31 15.04.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!