Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ислом Исмоилов тез орада “Нефтчи” бош мураббийи бўладими?

Ислом Исмоилов тез орада “Нефтчи” бош мураббийи бўладими?

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ислом Исмоилов “Нефтчи” клуби бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Исмоиловнинг ўзи Instagram саҳифасида ишора қилди.

2014 йил Биринчи лиганинг энг ёш мураббийи (22 ёш)
2020 йил Pro лиганинг энг ёш мураббийи (28 ёш)
2021 йил Суперлиганинг энг ёш мураббийи (29 ёш)
2025 йил Осиё чемпионатининг энг ёш мураббийи (33 ёш)
2025 йил Жаҳон чемпионатининг энг ёш мураббийи (33 ёш)
2026 йил Элит чемпионлар лигасининг энг ёш мураббийи (34 ёш)",
— деб ёзди мураббий.

Маълумки, "Нефтчи" келаси мавсум халқаро майдонда иштирок этади. Шу тарзда, ўзбекистонлик ёш мутахассис 2026 йилда Элит ОЧЛда иштирок этадиган клубни бошқариши кутилмоқда.

Маълумот учун, фарғоналиклар Виталий Левченко раҳбарлигида жорий мавсум Суперлигада чемпионликни қўлга киритди.

Киритилди: 23:48 30.11.2025. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!