Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ислом Исмоилов: «Академияларга эътибор — ютуқларимиз сири»

Ислом Исмоилов: «Академияларга эътибор — ютуқларимиз сири»

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Осиё Кубоги финалидаги ғалабадан сўнг, якшанба куни Тоиф шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг таъкидлашича, футбол мактаблари ва академияларига берилган катта эътибор — жамоанинг муваффақият калитидир.

Финалдан сўнгги матбуот анжуманида Исмоилов шундай деди:

«Биз футбол мактаблари ва академияларига жиддий эътибор қаратяпмиз — бугунги ютуқларимиз сири шу».

У шогирдларининг ўйинини «афсонавий» деб атади ва қўшимча қилди:

«Футболчиларим билан фахрланаман. Ҳатто рақиб майдонда устун бўлиб турган пайтда ҳам улар ғалабага эришишди».

Исмоилов ҳакам қарорларидан ҳайратланганини билдириб ўтди:

«Қатарлик ҳакам Хитойга қарши ўйинимизда яхши ишлаган эди, лекин бу финалдаги қарорлари мени ҳайратга солди. Биринчи қизил карточкадан кейин қўлимни осмонга кўтариб: “Ҳар нарса Оллоҳнинг қўлида”, дедим».

У қўшимча қилди:

«Ҳар қандай жамоанинг бир ҳимоячи ва бир ҳужумчиси майдондан четлатилса, албатта ўйинга таъсир қилади. Аммо мен жамоамга охиригача ишондим».

Қатарлик ҳакам Муҳаммад Аш-Шаммарий финалда 42 ва 45+3-дақиқаларда ўзбек жамоаси ҳужумчиси Нурбек Сарсенбоев ва ҳимоячи Миразиз Абдулкаримовни майдондан четлатди.

Киритилди: 09:34 21.04.2025. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!