Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исландияда вулқон отилиши сабабли аҳолини эвакуация қилиш бошланди

A A A
Исландияда вулқон отилиши сабабли аҳолини эвакуация қилиш бошланди

Исландия жанубида Рейкьянес ярим оролидаги вулқоннинг қайта отилиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди — бу декабрь ойидан бери тўртинчи ва шу кунгача бўлган энг кучли отилишдир, деб хабар берди Казинформ.

Эвакуация қилишни сўраганлар орасида аввалроқ сейсмик фаолликдан қаттиқ жабр кўрган кичик Гриндавик шаҳарчаси аҳолиси ҳам бор.

Исландиянинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Мовий Лагундан ҳам одамлар эвакуация қилинди. Вулқон отилиши пайтида ҳудудда 500 дан 600 гача одам бўлган.

Эриган лавадан кўтарилган тутунга қарамай, мамлакат ҳаво ҳудуди очиқлигича қолди.

Мамлакат фуқаро муҳофазаси хизмати маълумотларига кўра, отилиш шанба куни кечқурун Гриндавик шимолидаги Хагафелл ва Стора Скогфелл тоғлари оралиғида бошланган.

Аввалроқ бу ҳудудда вулқон 8 февраль куни отилиб чиққан эди.

Отилиш содир бўлган жойдан олинган суратларда ердаги тешиклардан оқиб чиқаётган тутун ва лава кўринади. Зарар кўрган ҳудудлар устидан вертолётда учиб ўтганлар орасида бўлган геофизик Магнус Туми Гудмундссон маҳаллий ОАВга шанба кунги отилишни ҳозиргача энг кучлиси деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди.

Киритилди: 13:26 18.03.2024. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!