Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исландия Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини тезлаштириши мумкин — Politico

Исландия Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини тезлаштириши мумкин — Politico

Исландия Европа Иттифоқига аъзолик масаласи бўйича 2027 йилга режалаштирилган референдумни 2026 йилда ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нашрнинг манбаларига таяниб берган маълумотига кўра, Исландия август ойидаёқ ЕИга аъзолик бўйича музокараларни қайта бошлаш масаласини референдумга қўйиши мумкин. Мамлакат парламенти яқин ҳафталарда овоз бериш санасини эълон қилиши кутилмоқда.

Politico'нинг таъкидлашича, Исландия расмийлари жараённи “геосиёсий беқарорлик даврида” тезлаштиришга қарор қилган. Хусусан, АҚШнинг Исландияга нисбатан бож жорий этиш қарори ҳамда Трампнинг Гренландияни аннексия қилиш билан боғлиқ таҳдидлари бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Исландия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун аризани 2009 йилда, Жаҳон молиявий инқирози авж олган пайтда топширган эди. Ўша даврда мамлакатнинг учта йирик банки банкротга учраганди. Бироқ 2013 йил декабр ойида ҳукумат музокараларни музлатиб қўйганди.

Киритилди: Бугун 16:34. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!