Санкт-Петербургда 7-қаватдан қулаётган болани қутқарган юртдошимиз Хайрулло Ибодуллаев жасорати учун “Тигран Кеосаян” мукофоти ва 1 миллион рубль(159 млн сўм) пул мукофоти билан тақдирланди.
У берилган маблағни Ўзбекистондаги касал отаси ва тўрт нафар қизига юборишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, у болани тутиб қолиш чоғида ўзи ҳам жароҳат олган. Кеча Ўзбекистон Президенти фармони билан Хайрулло Ибодуллаев “Жасорат” медали билан ҳам мукофотланди.