Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда тадбиркорлар калтакланди

Жиззахда тадбиркорлар калтакланди

Жиззахда Cobalt ҳайдовчилари Hyundai’ни тўхтатиб, машина ичидаги тадбиркорларни калтаклади.

Жиззах вилояти Дўстлик туманида 14 февраль куни иккита Cobalt Hyundai’ни йўл четига қисиб тўхтатиб, ҳайдовчи ва йўловчиларни калтаклади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бир гуруҳ нотаниш шахслар автомобиль олдига келиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчиларга нисбатан куч ишлатган. Оқибатда Қарши шаҳри ва туманида яшовчи 1982, 1987 ва 1989 йилларда туғилган тадбиркорларга тан жароҳатлари етказилган, шунингдек, автомашинанинг ўнг томони кўрсаткичи ва олд ён ойнаси синдирилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тадбирлар натижасида гумонланувчилар топилган. Уларнинг орасида Тошкент шаҳрининг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларида яшовчи, шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 1990–2004 йилларда туғилган жами 7 нафар шахс борлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси учинчи қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилардан уч нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, қолганлари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ жамоат жойларида содир этиладиган безорилик ҳаракатлари жамоат тартибига тажовуз сифатида баҳоланишини ва бундай қилмишлар қонуний жавобгарликсиз қолмаслигини эслатди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!