Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Тупори” маҳалласи ҳудудидаги “Ж.Б.” оилавий корхонасининг савдо дўконида умумий баҳоси 243,8 млн сўмлик 87 турдаги жами 5 886 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 43 турдаги 2 035 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ворсин” маҳалласи ҳудудидаги “А.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 79 турдаги жами 868 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 10 турдаги 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.