Ироқдаги қум бўрони кўплаб бўғилиш ҳолатларига олиб келди.
Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди.
Бўрон мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида кўришни қисқартирди, Нажаф ва Басра аэропортларида ҳаво қатновини тўхтатди. Нажафда кўришнинг ёмонлиги сабабли бешта автоҳалокат содир бўлди.
Полиция ходимлари ва пиёдалар қалин чанг булутларидан ниқоблар билан ҳимояланишга мажбур. Аммо ниқоблар одамларни бўғилишдан қутқармайди. Ҳозирда 1800 дан ортиқ одам чангдан жабр кўрган.