Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқда Эронга юборилаётган учта учувчисиз дрон юкламаси ушланди

Ироқда Эронга юборилаётган учта учувчисиз дрон юкламаси ушланди

Ироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари Эронга йўл олган учта юк машинасини тўхтатди. Машиналарда учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ва портловчи моддалар бўлган. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

“Report”нинг маълум қилишича, ушбу операция Ироқ ва Эрон чегара хизматлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик доирасида амалга оширилган. Эрон полицияси расмий вакили Саид Монтазер ал-Маҳдий бу ҳолат бўйича шундай деди:

“Чегарада хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ироқ томони Эронга дронларни олиб кетаётган учта автомашинани ҳамда ушбу ҳаракатга алоқадор гумондорларни аниқлаб, ушлашга муваффақ бўлди”.

Айни пайтда Ироқ чегара идоралари ҳодиса юзасидан расмий баёнот бермаган.

Киритилди: 18:55 18.06.2025. Ўқилди: 3365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!