Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Интизомий жазоси бор ходимга 8 март байрами учун мукофот берса бўладими?

“Интизомий жазоси бор ходимга 8 март байрами учун мукофот берса бўладими?

❌ Меҳнат Кодексининг 299-моддаси 5-қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Ушбу кодекснинг 315-моддаси 1-қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак.

МК 252-моддаси 3-қисмида, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.

❌ Демак, байрам саналари билан бериладиган мукофотлар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайди ва меҳнат натижаларига асосланмайди. Шунинг учун ҳам, интизомий жазо амал қилаётган ходимга байрам мукофоти берилмайди.

❗️Ҳурматли иш берувчилар ҳодимингизни байрам кунлари тақдирламоқчи бўлсангиз, МК 315-моддаси 3-қисмига кўра, интизомий жазони исталган вақтда олиб ташлашга ҳақли эканлигингизни эслатиб ўтамиз!

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Киритилди: 16:03 02.03.2024. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!