Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Интеллектуал фаолият бўйича танловлар ташкил этилади

Интеллектуал фаолият бўйича танловлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан “Интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом интеллектуал фаолият бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини тақдирлаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, танлов қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилади:

  • “Энг яхши ихтиро”;
  • “Энг яхши фойдали модель”;
  • “Энг яхши саноат намунаси”;
  • “Энг яхши электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси”;
  • “Энг яхши селекция ютуғи”.

Танлов 2 босқичда ташкил этилади:

  • 1-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
  • 2-босқич – республика миқёсида.

Ташкилотчи ҳар йили 1 майга қадар танлов шартлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ҳамда ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танловни эълон қилади.

Танловнинг 2-босқичи ғолиб ва совриндорлари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин эгаларига – 150 баравари;
  • 2-ўрин эгаларига – 125 баравари;
  • 3-ўрин эгаларига – 100 баравари.
Киритилди: 21:44 10.04.2026. Ўқилди: 169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!