Рақобат қўмитасига истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони “ЧЕКЛАНМАГАН” ҳолда фойдаланиш шарти билан “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан расмийлаштирилган электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг жавобгарлиги учун суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги аниқланган.
ℹ️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳаракат учун ишочнома талаб қилиш тартиби 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинган.
❗️ Шунга қарамасдан, суғурта ташкилоти томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган.
❗Мазкур ҳолат бўйича Қўмита томонидан “INSON” АЖ суғурта ташкилотига нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси бузилиши аломатлари юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.