Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Insider Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинувининг тахминий иштирокчилари номини маълум қилди

A A A
Insider Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинувининг тахминий иштирокчилари номини маълум қилди

Нашрнинг ёзишича, Россия Федерацияси келишув доирасида 16 кишини Ғарб давлатларига топширади. Булар сиёсатчилар Владимир Кара-Мурза ва Иля Яшин, Навалнийнинг собиқ штаби бошлиқлари Лилия Чанишева ва Ксения Фадеева, журналистлар Эван Гершкович ва Алсу Курмашева, рассом Саша Скочиленко, шунингдек, Андрей Пивоваров, Вадим Останин, Кевин Лек, Пол Уилан, Олег Орлов, Демури Воронин, Патрик Шёбел ва Ҳерманн Мойжес ҳамда Беларусда ўлим жазосидан авф этилган Рико Кригер.

Бунинг эвазига Ғарбнинг турли давлатларида судланган саккиз киши Россия Федерациясига топширилади. Булар Россия махсус хизматларида ишлаганини тан олган ва Словенияда судланган Дулцевлар жуфтлиги, Чеченистоннинг собиқ дала қўмондони Зелимхан Хангошвилини ўлдирганликда айбланиб Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Вадим Красиков, Полшада қамоқда сақланаётган Павел Рубцов, Норвегияда жосусликда айбланиб ҳибсга олинган Михаил Микушин, шунингдек, АҚШда жазога ҳукм қилинган уч киши - Роман Селезнев, Владислав Клюшин ва Вадим Коношенок.

Шунингдек, Анқарадаги маҳбуслар алмашинувида икки нафар бола иштирок этмоқда, деб хабар берди NTV. Маълумотларга кўра, улар рус жосусларининг фарзандлари бўлиши мумкин.

Киритилди: 20:46 01.08.2024. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!