Сирдарё вилояти ёшлар технопаркида инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “INNO X” инкубация дастури 3-мавсум якуний “Х-day” тадбири бўлиб ўтди.
Стартап эгалари томонидан тайёрланган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, экспертлар ва саралаш комиссияси аъзолари томонидан баҳоланди.
Дастур давомида фаол иштирок этган 11 нафар инновацион лойиҳа эгалари сараланди. Сирдарё ёшлар технопарки томонидан “Технопарк стипендияси” ваучер пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирланди.