Cингапурнинг Indorama Holdings компанияси Фарғона вилоятидаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals заводини (собиқ Қўқон суперфосфат заводи) модернизация қилишнинг иккинчи босқичини якунламоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Президенти Администрацияси.
Ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестициялар 50 миллион долларни ташкил этади.
Корхонага Швейцария, Германия, Италия, Ҳиндистон ва Хитойдан йилига 24 миллион долларгача бўлган сульфат кислота, калий сульфат ва аммиак хлоридли ўғитлар ишлаб чиқариш учун ускуналар етказиб берилди.
100 миллион долларлик модернизациянинг учинчи босқичи 2025–2028 йилларга мўлжалланган.
Моно- ва дикалсий фосфатлар, калий нитрат, азот-фосфор-калий комплекс минерал ўғитлар, калтсий хлорид, моноаммоний фосфат ва калий монофосфат ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кимё заводини модернизация қилишнинг биринчи босқичи 2021 йилда якунланди: аммиакланган суперфосфат, азот-фосфор-калий ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати олти баробар – йилига 75 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошди.