Индонезия қирғоқлари яқинидаги Ява денгизида йўловчи кемасининг чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 78 кишига етди.
Бу ҳақда мамлакат Миллий қидирув-қутқарув агентлиги хабар бермоқда.
Қутқарув гуруҳлари бедарак йўқолган 57 кишини қидирмоқда, яна 108 киши эса хавфсиз тарзда эвакуация қилинди.
243 йўловчини олиб кетаётган Virgo Transport 8 кемаси 12 сентябрь куни Шарқий Явадаги Сурабаядан Жанубий Калимантандаги Банжармасинга йўл олди. Кема билан алоқа 13 сентябрь куни ёмон об-ҳаво туфайли узилди.
Қутқарувчилар кема вайроналари остидан ва Марказий Калимантан провинсияси қирғоқлари бўйлаб жасадларни топдилар.