Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган эди...

Имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган эди...

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро Б.И. фуқаро Б.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 минг АҚШ доллари эвазига Беруний туманидаги тижорат банкларининг биридан 200 миллион сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилади. Шунинг эвазига 8 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:12 29.06.2024. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!