Бугун 4 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Имтиҳонга келмаган талабгорлар учун янги тартиб жорий этилди

Имтиҳонга келмаган талабгорлар учун янги тартиб жорий этилди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги миллий сертификат имтиҳонларида иштирок эта олмаган талабгорларга оид янги тартибни эълон қилди.

Унга кўра, чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонларига узрли сабаб билан кела олмаган талабгорлар тўлаган маблағини қайтариб олиши ёки навбатдаги имтиҳонда қўшимча тўловсиз иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Янги тартиб касаллик, хизмат сафари ёки яқин оила аъзосининг вафоти каби узрли сабабларга нисбатан қўлланади. Бунда талабгор мазкур ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Шу билан бирга, имтиҳонга узрсиз келмаган, белгиланган вақтдан кечиккан ёки имтиҳон қоидаларини бузгани учун аудиториядан четлаштирилган талабгорлар ушбу имкониятдан фойдалана олмайди.

Мазкур янгилик миллий сертификат имтиҳонларида иштирокчиларнинг узрли ҳолатларини инобатга олиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Киритилди: 15:23 03.08.2026. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!