Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Илон Маск Марказий разведка бошқармаси харажатларини қисқартирмоқчи

Илон Маск Марказий разведка бошқармаси харажатларини қисқартирмоқчи

Америкалик тадбиркор, Ҳукумат самарадорлиги бошқармаси (DOGE) раҳбари бўлиб ишлаётган Илон Маск Марказий разведка бошқармаси (CIA) раҳбари билан учрашиб, харажатларни қисқартиришни муҳокама қилмоқчи.

Бу ҳақда Politico газетасига Марказий разведка бошқармаси расмий вакили маълум қилди.

Бир қатор манбалар учрашув 31 март, душанба куни бўлиб ўтишини таъкидламоқда.

“Директор Ретклифф Илон Маскни агентликда ҳукумат фаолияти самарадорлигини муҳокама қилиш учун йиғилишга таклиф қилди”, дея нашр расмий сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Маск ва Ретклифф АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳукумат харажатларини қисқартириш ва уни тартибга солиш режаси контекстида Марказий разведка бошқармаси самарадорлигини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:53 29.03.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!