Бугун 3 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илк бор “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил пиёда аскарлари тўқнашди

Илк бор “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил пиёда аскарлари тўқнашди

“Ҳизбуллоҳ” илк бор Исроил армиясининг пиёда кучлари билан тўқнашувга киришди. Ушбу жанг Исроилнинг Ливанда ерусти операциясини бошлаши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат жанубидаги Одайсcе қишлоғи яқинида содир бўлган. Бу ҳақда “Tasnim News” хабар берди.

Хабарга кўра, бугун, 2 октябрь куни тонгда “Ҳизбуллоҳ” кучлари Одайсcе қишлоғига киришга уринган Исроил пиёда кучлари билан тўқнашган ва уларга талафот етказиб, чекинишга мажбур қилган.

“Ливан кучлари мамлакат жанубида Исроил пиёда кучлари билан тўқнашди. “Исломий қаршилик” аскарлари Исроилнинг душман пиёда кучлари билан тўқнашувга киришиб, уларни Одайсcе шаҳрига, Халлет ал-Маҳафар ҳудудидан киришга уринган пайтда мағлубиятга учратиб, уларни ортга чекинишга мажбур қилди”, дейилади хабарда.

Киритилди: 20:45 02.10.2024. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!