Иккинчи аёлининг 11 яшар қизини зўрлаган эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, блогер ниқоби остидаги 5 нафар фарзандли ота қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Bugun.uz сайтининг ёзишича, у Militsiya_TV телеграм канали админи Аброр Козибаев бўлган.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар Аброр Козибаев рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.