Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Икки вилоятда суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний “бункер“лар фош бўлди

Икки вилоятда суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний “бункер“лар фош бўлди

“Ҳудудгазтаъминот“ АЖ ходимлари томонидан Қашқадарё ва Фарғона вилоятида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

Қайд этилишича, “Кўкдалатумангаз“ ГТБ чилангар таъминотчиси И. Н. ва ҳайдовчи Б. Х. туманнинг “Чорвадор“ МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларга тарқатилиши кўзда тутилган 110 дона маиший газ баллонларни белгилангантартибда тарқатмасдан, мазкур маҳаллада яшовчи Б. А. хонадонига 34 дона газ баллонини тушираётганианиқланган. Шунингдек, ушбу хонадонда 8 дона бўш газ баллонлари борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Бодомзор кўчасида истиқомат қилувчи С. У. хонадонида маишийгаз баллонлари қоидаларга зид равишда сақланаётган “бункер“ аниқланган. Хонадон кўздан кечирилгандасуюлтирилган газ билан тўлдирилган 35 дона ва бўш ҳолдаги 48 дона маиший газ баллонлари борлиги маълумбўлди.

Мазкур икки ҳолат давомида 1 380 кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарож қилинишининг олди олинди.
Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ФВБ ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдимэтилди, — дейилади хабарда.
Киритилди: 02:02 06.01.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!